yaseks.ru

360: Настарин блган воқеа 3

Настарин (Бұлган воқеа) (3-sahifa)

Ko‘chada

эди. Санитаркамиз хар куни хаммаёқни тозалайдида, шифохонада уззу кун шанбаликку. Унга қизнинг умри қисқа эканлигини, майли шу билан овуна қолсин бонкаларни олиб берармиз деб тинчитдик.

Жонлантирувчи бўлимимизда хамиша настарин гули хиди анқиб турарди. Гох-гохида Зиёда сал қўзғалиб гулга интилиб, узоқдан хидлаб оларди хам

Алишер хар кетиши олдидан албатта холини сўраб хайрлашиб қачон келишини айтиб кетарди. Навбатчилик пайтида унга китоблар ўқиб берарди, ўзи овқатини едириб қўярди. Бошқа пайт Зиёда онаси келмагунча хеч кимнинг қўлидан сув хам ичмасди.

Шу тариқа анча вақт ўтди, менимча ёзга яқин эди, лекин настарин хали хам бор бир иккита қолганди, ойни эслай олмайман. Охирги бонка синган пайт Алишер кула-кула "Бу оохирги настарин, оппоғи" деб деразага қўйди. Зиёдага бир икки соат тепада операцияда ёрмамда бўлиши, унгача гулга тегмаслигини илтимос қилиб кулиб хайрлашиб чиқиб кетди. Бироздан сўнг онаси келди.

Зиёда онасига қараб ойна билан тароқ сўраганида онасини севинганини тасаввур хам қила олмайсиз, шартта сумкасини титиб ойна топдию тароқ топа олмади. Шошиб "Ха қизим сочингни тараб қўяйми?" дейди шўрлик.

"Сал ўзимга қарамоқчиман она"- деди қиз жилмайиб. Онаси шартта халатни ечиб кўчага чиқиб кетди, бир зумда қайтиб мендан бир минутга у билан кўчадаги магазинга чиқишимни сўради. Тушундим. Бирга чиқдим, она шўрлик йўл бўйи йиғлаб кетарди..."Қизим анча тузук шекил..."

Эх она ўлаётган қизининг сал чехраси очилганига халаклигини кўрсангиз, кўзимга ёш келиб кетди шу онда.

Магазинга кириб қизлар учун барча тароқ, лак бало баттар хаммасини ола бошлади, мендан қайсиниси модада, қайси яхши айтинг- дейди. Заколкалар олдик, тароқ, атир хам. Сумкасидаги охирги пули тугаб ўғлига телефон қилди: "Ўғлим пулим қолмади келиб олиб кетарсан, хаа болам яхши тинч синглинг тузук синглингни кайфияти яхши, боламга оро берай деб"....

йиғлаб юборди...

"оро берай деб бир нарсалар олувдимде ўғлим келасанми?".

Нарсаларни бағрига босиб юм юм йиғлаб эшик олдида тўхтаб ўзига келиб, қизи сезмасин деб

0 /