yaseks.ru

360: Настарин блган воқеа

Настарин (Бұлган воқеа)

Ko‘chada

Ассалому алайкум....

Ушбу воқеа реал һаётда бұлган воқеа...

Һозирда Врач бұлган синглимиз айтиб беради воқеаларни...

Бу воқеа олдинги йил бахорда бўлганди, эсимда қолгани настарин гуллари хатто оппоқ қордеклари хам шифохона ховлисида гуллаб ётарди. Воқеамга настарин гулларини хам алоқаси бор...

Жонлантирувчи бўлимида мен ва Алишер иккимиз ишлаймиз. Мен хамшира у эса медбрат. Иккимиз хам Ташмини тугаллаш арафасида бўлиб шифохонада навбатчилик олиб тажрибамизни оширамиз.

Алишерга анчадан бери бефарқ эмасман, энди энди диққатига тушдим деган пайт орамизга бемор қиз оралади.

Унинг ташхиси бир неча ойлик бўлиб, ўлиши муқаррар эди. Бу бемор жонлантирувчи бўлимга дори ичиб тушди. Ёшгина гўзал қиз тўшакка михланиб хаёт кечиришни истамаётганди. Зиёда Алишер навбатчилик қиладиган хонага тушган бўлиб унинг каравоти шундоқ дераза тагида ва уйғонгандан то уйқуга кетгунча шу деразага тикилиб кунини ўтказарди. Жуда инжиқ, баджахл, аламини ким яқинлашса оларди. Ёнига тамом бўлаёзган онаси келиб, зўрға овқат едирарди, Зиёда эса еб туриб хам деразадан кўзини олмай шартта оғзидан қошиқни олиб ташлаши хам мумкин эди. Сочлари узун бўлгани учун тўзғиб ётганига шифокорлардан бизлар гап эшитардик, қани энди сочига қўл теккиздирса?

Онасига хам теккизмасди.

Бир тарафдан тушунамиз қийин унга хам, куну тун хаёт ўтишини деразага боқиб умри тугашини кутаётган ёшгина гўзал қизга алам қилардида.

Алишернинг навбатчилиги етиб келгунча Зиёда хақида Алишерга хеч ким хали айтмаганди. Шунинг учунми дадил равишда келиб Зиёдага муолажаларни қила туриб унинг ахволи ва ўзини қандай хис қилаётгани албатта медбрат сифатида сўради. Зиёда хардоимгидек унга қиё хам боқмай деразага қараб ётаверди.

Барча алохида хоналарни бир катта тўртбурча коридор боғлаб туради ва хона эшиклари хамиша очиқ туради, шунга хаммасиз коридорга йиғилиб хозир Алишерга бир чақиб олишини кута бошладик.

Алишер унинг жим тургани ва деразага тикилиб турганига қараб турдида секин чиқиб кетди.

Бир оздан сўнг кўча тарафдан деразаси очилиб бонка тўла сув

0 /