Настарин (Бұлган воқеа) (2-sahifa)
очилиб бонка тўла сув ва устига настарин гуллари қўйилди.
Зиёданинг ажабланганини сезиш қийинмасди, бошини бир кўтариб, сал қўзғалиб туриб қараб қолди. Эшикдан қайтиб кирган Алишер Зиёдани ёнига келиб, "Ана энди қараб ётсангиз бўлади. Қуруқ деразага бунча қарадингиз? Гул жонингизга тегса менга қарарсиз мен холингизни сўрайман"- деди.
Зиёда миқ этмади.
Муолажаларни қилиб нари кетган Алишердан Зиёда кўзини узмасди. Биз учун бу янгилик эди, чунки Зиёда келган кунидан бери деразадан юзини ўгирмаган эди.
Эртаси эрталаб навбатчиликни топшириб Алишер билан бирга кетаётганимизда Зиёданинг деразаси олдидан ўтаётганимизда гул бонкаси билан тушиб кетди.
Алишер билан қайтдик. Мен коридорда қолдим. Киришимиз билан хамшира бу ишни Зиёдани ўзи қилганини айтди. Алишер дарров кўчага чиқиб кетди. Бир оздан сўнг яна деразада бонка тула сув ва устига настарин гуллари қўйилди.
Қайтиб кирган Алишер тўғри Зиёдани ёнига келиб, "Узр кетиш олдидан холингизни сўрамабманку” деса Зиёда гуллардан нигохини узмай жилмаярди. Тавба бу қиз хам жилмайишни билар эканку. Бирам ярашган.
Йўлда Алишер бу воқеани қўйидагича "Гул жонингизга тегса менга қарарсиз, холингизни сўрайман" деганини эслатиб изохлади.
Шундоқ хам тушунгандик.
Икки кун ўтиб мени навбатчилигим, Алишерники эса эртаси куни экан. Келганимда Зиёда бир менга қарадию яна гулга қараб олди. Шунда, Эртага холингизни сўрашади дедим. Жилмайиб қўйдию индамади.
Эрталаб Алишер келиши ва мен кетишим олдидан Зиёда сал қўзғалиб бонкани гули билан яна итқитиб юборди.
Орадан икки соатлар ўтгач навбатчиликка келаётган Алишер албатта дераза олдидан ўтиб уларни кўриб бориб яна гуллар узиб янги бонкага солиб кўчадан қўйиб ўзи хам деразаадан бошини чиқариб Зиёда билан саломлашди.
Шу тариқа Алишер навбатчилиги олдидан ёки навбатчилик пайтида Алишер сал бошқа беморлар билан ўралашиб қолгудек бўлса шарақ этиб бонка синарди.
Бу вақт кўчада санитаркамиз войдод бонкалар қолмайдику бунақада деб эски гул ва бонка синиқларини йиғиштириш билан овора эди. Санитаркамиз хар