Шунчаки, бекорчилик... (4-sahifa)
ўйлайверибди. Мураббий унга эртагача муҳлат бериб, чиқариб юборибди. Ўйга чўмган Андреев йўлда кетаётса, Гейнрих турганмиш.
— Эҳ, Саша, сени менга худонинг ўзи етказди.
— Тинчликми, Стас? — Самвел ака менга битта савол берди. Жуда қийин экан. Шуни топа олмасам, терма жамоага чақирмасмиш. Бошим қотиб кетяпти.
— Хўш, қанақа савол экан?
— Қара, дадангнинг ўғли, лекин сенинг аканг ҳам эмас, уканг ҳам. Ким у?
— Эҳ, шуниям билмадингми? Ким бўларди, мен-да.
— Қойил, — дебди Андреев ва Бабаяннинг олдига югуриб кетибди.
— Топдим, устоз, топдим! — дея бақир-чақир қилиб келибди Андреев. Бабаян билан Асқар Толибжонов бўлажак ўртоқлик ўйинларини муҳокама қилиб, яъни чой ичиб ўтирган эканлар.
— Ҳа, намунча, тинчликми?
— Устоз, бояги саволингизга жавобни топдим.
— Йўғ-е, маладес, айт-чи, дадангнинг ўғли, лекин сенга ака ҳам эмас, ука ҳам, қани ким у?
— Гейнрих, устоз, Гейнрих! Бабаяннинг истимаси кўтарилиб кетибди. «Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради» фильмидаги шоҳга ўхшаб бақирибди:
— Йўқо-о-о-о-о-о-о-о-о-о-о-ллл!!! Станислав Андреев қочиб кетибди.
— Ҳа, Самвел, тинчлик-ми? — Қарамайсизми, Асқар ака буни. Гейнрихмиш, ахир тўғри жавоб Бускетс-ку!