yaseks.ru

79: Шунчаки бекорчилик 3

Шунчаки, бекорчилик... (3-sahifa)

Latifalar

Бабаянни Испанияга жўнатиб юборишибди.

— Луис, ука, сенга қойил. Ўйинларингни кўриб, жуда завқ оламан.

—Раҳмат.

— Тўғриси, менинг жамоам ҳам «Барселона»дек ўйнашини орзу қиламан. Маслаҳат берсанг-чи, нима қилсам, худди сизлардақа ўйнай оламиз?

— Буни йўли осон, — дебди Луис Энрике.

—Хўш?

— Асосий таркибга ўйинчи танлаётганда нималарга эътибор берасан?

— Масалан, футболчининг легионер эканига. «Пахтакор»да ўйнайдиган бўлса ҳам, яхши сабаб. Ёшроқ бўлса, янаям яхши, номи чиқса, чет элга сотиб юбориш мумкин. Луис Энрикенинг юзи қизариб кетибди ва каталончасига бир нималар деб ғулдирабди.

— Унақа бўлмайди-да, — дебди Бабаянга қараб,

— масалан, мен футболчиларнинг ақлий қобилиятларига ҳам алоҳида эътибор қаратаман. Ақлли футболчилар тактикани ҳам яхши тушунадилар.

— Зўр-ку?! Раҳмат! Шундай деб, Бабаян кетиб қолибди. Лекин ярим йўлдан яна қайтиб кетибди. Терма жамоалар маркази ярим йўлнинг чиптасини ҳам ташкил қилиб берибди. Уларга ҳам раҳмат айтамиз

— Луис, лекин мен уларнинг қайси бири ақлли эканини қаердан биламан?

— Буни йўли осон! — дебди Энрике ва олдига Бускетсни чақирибди.

— Мана, Бускетс

— жамоамдаги энг ақлли ўйинчилардан бири. Мен унга мантиқий савол бераман ва жавобига қараб, аниқлашим мумкин.

— Қани, кўрайлик-чи...

— Серхио, менга айтчи, — Бускетсга юзланибди Энрике, — дадангнинг ўғли, лекин сенинг аканг ҳам эмас, уканг ҳам эмас. У ким?

— Ким бўларди, мен, — деб жавоб берибди Бускетс.

— Қойил! — дебди Луис Энрике.

— Қойил, — дебди Бабаян. Мураббийимиз хурсанд бўлиб уйга қайтибди. Зудлик билан олдига Станислав Андреевни чақирибди.

— Стас, менга қара, бўлди, ҳаммаси ўзгарди, энди терма жамоада ўйнашга лойиқ эканингни исботлашинг керак.

— Хўп, устоз, нима қилишим керак?

— Энди таркибни янги услубга кўра танлаймиз. Ҳамма ўйинчиларга мантиқий савол бериб, тўғри жавоб берганларни таркибга оламиз, тушундингми? Сенга савол: дадангнинг ўғли, лекин аканг ҳам эмас, уканг ҳам эмас, у ким? Вақт кетди. Станислав Андреев жуда кўп ўйлабди. Ўйлайвериб-ди, ўйлайверибди.

0 /