yaseks.ru

94: Yana eski latifala

Yana eski latifala

Latifalar

— Нега уни қўйиб юбординг?

— У мени ташлаб кетмайди. Вафодорлигини синаб кўрмоқчи эдим.

— Тентак, ким қопағон итни бўйинбоғисиз қўйиб юборади?!

***

Ишдан қайтган эр хотинидан сўраяпти:

— Бугун нималар қилдинг?

Хотин:

— Кир ювдим, овқат пиширдим, деразаларни ювдим, уйларни тозаладим. Мана кийимларни дазмоллаб ўтирибман. Агар эртага интернетга пул тўлаб келмасангиз, уйга киритмайман!!!

***

Дугоналар суҳбатидан:

— Эримни феъли жуда-ям оғир, умуман яшаб бўлмайди.

— Унда ажраш у билан...

— Ажраш?! Нималар деяпсан?! Мени ҳаётимни расво қилган одамни шунчаки озодликка қўйиб юбориб, бахтли ҳаётга қайтараман-ми?

***

Афанди бир идорага ишга кирмоқчи бўлиб борган эди, унинг бошлиғи «эрта келинг, индин келинг» деб жуда кўп сарсон қилди. Афанди бу ишдан умидини узиб ўша идора ёнидаги сартарошхонага кириб ишлай бошлади. Бир куни идора бошлиғи кириб Афандига соч олдирмоқчи бўл-ди, Афанди унинг сочининг ярмини олди-да:

— Туринг, қолганига эртага келинг! - деди.

***

— Ойижон, автобусда бир аёлга жой бераётган эдим, у менга конфет узатди.

— Сен-чи, нима қилдинг?

— Конфетни олиб, яна ўрнимга ўтириб олдим.

— Нега?

— Бошқасидан ҳам конфет олишим керак-ку!

***

Бир чол кўп қаватли уйнинг тўққизинчи қаватида яшар экан. Уйига чиқишда ҳечам лифтдан фойдаланмас экан.

Шунда бир қўшни кузата туриб:

— Отахон, тайёр лифт туриб, нега нуқул зинадан чиқасиз?, - деса, чол:

— Э, болам! "Лифт тўрт киши учун" деб ёзиб қўйилган. Тўрт кишини қаердан топаман? - дермиш

***

5 яшар бола 1,5 яшар укасига нимадир деб савол берди. Укаси ҳали гўдак эмасми, ўзича нимадир деб ғўнғир-ғўнғир, деб қўйди. Шунда 5 яшар бола уларни меҳр билан кузатиб турган онасига:

— Ойи, буниз точний ўзбекми, - дебди.

***

Автобусда бир ёш аёл рўпарусида кетаётган эркакка унинг шимини кўрсатиб:

- Амаки магазиннингиз очилиб қолибди! деса.

Эркак хам бир хазиллашай деб:

- Ха, хоним магазинни директори ҳам кўриниб колибдими? деса.

Аёл хам хазиллашишда ундан қолишмас экан:

- Директорни билмадиму, аммо магазин грузчиги ичиб

0 /