СУГУРТА
Баҳром айтилган манзилнинг эшиги қўнғироғини босди. Эшикни аёл киши очди. Баҳром ҳайрон қараб турганини кўриб:
- Ичкарига киринг, -деди.
Баҳром ичкарига кириши билан аёл эшикни ёпиб қулфлади ва бир хонага бошлади. Хона офисдек жиҳозланган, креслоли столда бир монитор ва бир ноутбук турарди. Баҳром кўнгли бироз тинчланди.
- Ўтиринг, менга ҳужжатларингизни берингчи.
- Мана, пулини ҳам хозирми?
- Бироз туриб, аввал ишни қилиб олай, -жилмайди аёл.
Кўринишидан чамаси 40 ёшларга борган аёл нафислигини хали ҳам йўқотмаган, чиройли ва қомати расо бўлиб, Баҳром унинг олдида бироз ўнғайсизланди. Уйда аёл ёлғизга ўхшади, чунки на эркак киши чиқиб келмади ва на болалар товуши келмасди. Лекин бу ҳақидаги мулоҳазасини ташқарига чиқаришга Баҳром ботинмади. Аёл ҳужжатларни кўриб чиқиб, керакли маълумотларни ноутбукка киритди. Шундан кейин исиб кетганини айтиб, хозир қайтаман, деганича хонадан чиқиб кетди. Баҳром авваллари ҳеч ҳам уй шароитида авто-суғурта олмаган, бугун зарур бўлгани ва дам олиш куни офислар бекиқ бўлгани сабабли аёлнинг уйига келганди. Аёл кириб кела бошлади, лекин ўтиришган хона эшигининг тутқичига лифчигини илиб қўйди. Баҳром тушунмай қолди. Аёл эса сезиб, сезмаганга олди. Жойланган материалларни бир нималар қилиб туриб ўзи гап бошлади:
- Хозир запрос юбордим, бироз вақт кетади, автомобилингизни текширтириб олишим лозим.
- Ахир аввал тез битарди, текширишмас эди шеклли?
- Уйда ўтириб ишлашим ноқонуний, ҳужжатини тўғрилаётган ҳар бир машинани текширишга мажбурман, бирор ишкали бўлса тўғрилаб беролмайман, ишимни тоза қилмасам эртага шшу учун жавобгарлик бўлади ахир.
- Ҳааа, сизни тушундим.
- Уйланганмисиз?
- Ҳа, нимайди? -Баҳром ҳайрон бўлиб бир аёлга ва бир эшик тутқичидаги лифчикка қаради.
- Болаларингиз нечта?
- Ҳмм ҳалиги, анави...
- Майли айтманг, ишингизга даҳли йўқ, ёлғиз аёл ким биландир гаплашгиси келади, шунинг учун сизга ортиқча саволлар бериб юбордим.
- Опа узр, сизни нотўғри тушунишни истамасдим, лекин биз ёлғиз бўлганимизга, ҳалиги...
- Лифчикни